Автомобиллар лизинги

Бош сахифа / Автомобиллар лизинги

 «InFin LEASING» МЧЖ ДАН АВТОЛИЗИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

1. Бизнинг компания Сизга “фойдаланишга тайёр ҳолда” («под ключ») автомобилни тақдим қилиб, ўз ҳисобидан суғурта қилади, шу жумладан ЙТҲ ва ўғирлаб кетиш хавфидан суғуртани (ОСГО) лизингнинг бутун муддатига амалга оширади;

2. Биз автомобилни расмийлаштириш учун зарур бўлган барча рўйхатга олиш ва нотариал ҳаракатларни амалга оширамиз;

3. Биз Сизга шахсий омборимиздан хоҳлаган автомобилни тақдим қиламиз;

4. Агар Компаниямизнинг омборидаги автомобиллар Сизга маъқул келмаса, Сиз мустақил равишда бошқа автомобилни танлашингиз мумкин. Автомобиль эгаси сифатида автомобиль эгаси ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс бўлиши мумкин;

5. Автомобилни танлашда Сиз ҳамкорларимиз хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

6. Биз лизинг олувчини таҳлил қилишнинг соддалаштирилган усулини қўллаймиз. Биз фақат Сизда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ишлаймиз ва махсус бизнес-режа тузилишини талаб қилмаймиз.

Мавжуд объектлар Мавжуд объектлар
Бизнес-режа керак эмас! Бизнес-режа керак эмас!

АСОСИЙ ШАРТЛАР ВА АТАМАЛАР:

  • Лизинг олувчи:  Барча мулкчилик шаклидаги Юридик Шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат фаолиятини амалга оширадиган Якка тартибдаги Тадбиркорлар;
  • Лизинг объекти: янги ва ишлатилган енгил, юк, йўловчи ва махсус автомобиллар (автокранлар, бурғилаш қурилмалари);
  • Лизинг муддати:  12 ойдан 36 ойгача;
  • Лизинг даврини муддатдан аввал қисқартириш:  лизинг даврнинг дастлабки 12 ой тугагандан сўнг бўлиши мумкин;
  • Бошланғич бадал: лизинг объекти нархидан камида 30%. Алоҳида ҳолларда бошланғич бадал Лизинг олувчи ёки учинчи шахслар томонидан қадрли мулк гарови кўринишида таъминланиши билан алмаштирилиши мумкин;
  • Бир марталик комиссия:  объектни сотиб олиш нархидан 5% миқдорида бир марталик тўлов;
  • Лизинг маржаси (%):  «InFin LEASING» компания томонидан тақдим қилинаётган молиялаштириш суммасидан бир йилда 25%  миқдорида ўртача йиллик қимматлашиш (Лизинг олувчининг бошланғич бадалини ҳисобга олмаганда лизинг объекти нархи);
  • Умумий нарх: объектни сотиб олиш нархи ҳамда объектни давлат органларида расмийлаштириш вақтида кетган харажатлар;
  • Лизинг тўловларни тўлаш: ҳар ойда;
  • Эгалик ҳуқуқи: «InFin LEASING» компанияси ўзининг номига объектга бўлган эгалик ҳуқуқини қайд қилади ва бутун лизинг муддатига сақлаб қолади;
  • Эгалик ҳуқуқининг ўтиши: лизинг муддати тугаши билан, Лизинг олувчи томонидан барча мажбуриятлар бажарилган тақдирда, лизинг объектига бўлган эгалик ҳуқуқи Лизинг олувчига ўтади;
  • Қўшимча харажатлар:  кузатув харажатлари (ДАН органларида рўйхатга олиш, нотариус  ва ҳ.к.) юзага келган тақдирда «InFin LEASING» компанияси мазкур харажатларни кейинчалик уларни лизинг шартномаси доирасида лизинг объекти нархига қўшган ҳолда тўлаши мумкин. 

 

БУЮРТМА УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

- Корхона таъсис шартномаси, устави нусхалари барча ўзгариш ва қўшимчалари билан ва рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома (GUVOXNOMA, ХК учун патент);

- Лицензия ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларнинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;

- Паспорт, баённома ва корхона раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;

- Паспорт, баённома ва корхона бош ҳисобчисини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;

- Корхона баланси (1 шакл), охирги молиявий йил учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл);

- Ҳисоб рақами мавжудлиги тўғрисида, ҳисоб рақами бўйича айланмалар тўғрисида (охирги 12 ой учун ҳар бир ой бўйича умумий суммаларга келтирилган), 2-картотека ҳолати, ссуда қарзи мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома, шунингдек имзо намуналари карточкаси нусхаси;

- Корхона фаолияти оширилаётган кўчмас мулкка кадастр ёки ижара шартномаси нусхаси;

- Анкета-ариза ( «InFin LEASING» МЧЖ офисида берилади);      

 - Лизингнинг мўлжалланган объекти бўйича ҳужжатлар/ахборот.

- Мавжуд кредитлар ва қарзлар бўйича шартномалар нусхаси.

 

 Зарур ҳолларда «InFin LEASING» компанияси лизинг битимини кўриб чиқиш учун бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотлар кўчмас мулк билан амалга ошириладиган лизинг операцияларини ўтказиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тақдим қилади. Лизинг битимларини тузишнинг аниқ шартлари ҳар бир алоҳида ҳолатда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Калькулятор

Лизинг объектининг умумий қиймати *(сўм)
Дастлабки бадалнинг ҳажми
Лизинг муддати (ой)
Хат ёзиш
Телефонда алокага чикиш