Техника лизинги
«InFin LEASING» МЧЖ ДАН ТЕХНИКА ЛИЗИНГИ АФЗАЛЛИКЛАРИ
1. Таклиф қилинаётган дастур доирасида Сиз давлат авто инспекцияси органларида рўйхатга олинмайдиган махсус техника (кўчар мулк) ни лизингга олишингиз мумкин;
2. Автотранспорт воситаларида ўрнатилган ва шу муносабат билан давлат авто инспекцияси органларида рўйхатга олиниши лозим бўлган махсус техника (автокранлар, бурғулаш қурилмалари ва ҳ.к.) бизнинг “ЛИЗИНГГА АВТОМОБИЛЛАР” дастуримиз доирасида олиниши мумкин;
3. Сиз учун сотиб олинаётган техника ҳам янги, ҳам ишлатилган бўлиши мумкин;
4. Техника ички бозорда бўлганидек, чет эллик етказиб берувчилардан ҳам сотиб олиниши мумкин;
5. Техникани танлашда Сиз бизнинг ҳамкорларимиз хизматларидан фойдаланишингиз, шунингдек бизда мавжуд бўлган объектлардан танлашингиз мумкин
6. Бизнинг компания чет элдан сотиб олинаётган техниканинг божхона расмийлаштируви бўйича талаб қилинган ҳаракатларни, уни давлат техник назорат органларида рўйхатга олинишини амалга оширган ҳолда Сизга «фойдаланишга тайёр ҳолдаги» техникани тақдим этади, шунингдек лизинг шартномаси амал қилишининг бутун муддатига техниканинг суғурта қилинишини ўз ҳисобидан амалга оширади;
7. Биз лизинг олувчини таҳлил қилишнинг соддалаштирилган усулини қўллаймиз. Биз фақат Сизда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ишлаймиз ва махсус бизнес-режа тузилишини талаб қилмаймиз.
АСОСИЙ ШАРТЛАР ВА АТАМАЛАР:
- Лизинг олувчи: Барча мулкчилик шаклидаги Юридик Шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат фаолиятини амалга оширадиган Якка тартибдаги Тадбиркорлар;
- Лизинг объекти: давлат автоинспекцияси органларида рўйхатга олинмайдиган ўзиюрар техника, шу жумладан: бульдозерлар, экскаваторлар, юкортгич, кранлар, тракторлар ва уларнинг тиркамалари, автоюкортгичлар ва ҳ.к.;
- Лизинг муддати: 12 ойдан 36 ойгача;
- Лизинг муддатини муддатдан аввал қисқартириш: лизинг муддатининг дастлабки 12 ой тугагандан сўнг бўлиши мумкин;
- Бошланғич бадал: лизинг объекти нархидан камида 30%. Алоҳида ҳолларда бошланғич бадал Лизинг олувчи ёки учинчи шахслар томонидан қадрли мулк гарови кўринишида таъминланиши билан алмаштирилиши мумкин;
- Бир марталик комиссия: объектни сотиб олиш нархидан 5% миқдорида бир марталик тўлов;
- Лизинг маржаси (%): «InFin LEASING» компания томонидан тақдим қилинаётган молиялаштириш суммасидан бир йилда 25% миқдорида ўртача йиллик қимматлашиш (Лизинг олувчининг бошланғич бадалини ҳисобга олмаганда лизинг объекти нархи);
- Асосий нарх: объектни сотиб олиш нархи ҳамда объектни давлат органларида расмийлаштириш вақтида кетган харажатлар;
- Лизинг тўловларни тўлаш: ҳар ойда;
- Эгалик ҳуқуқи: «InFin LEASING» компанияси ўзининг номига кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини қайд қилади ва бутун лизинг муддатига сақлаб қолади;
- Эгалик ҳуқуқининг ўтиши: лизинг муддати тугаши билан, Лизинг олувчи томонидан барча мажбуриятлар бажарилган тақдирда, лизинг объектига бўлган эгалик ҳуқуқи Лизинг олувчига ўтади;
- Қўшимча харажатлар: кузатув харажатлари (давлат техник назорат органларида рўйхатга олиш, аккредитив, конвертация, транспорт харажатлари ва ҳ.к.) юзага келган тақдирда «InFin LEASING» компанияси мазкур харажатлар тўланишини кейинчалик уларни лизинг шартномаси доирасида лизинг объекти нархига қўшган ҳолда ўз зиммасига олади.
- Божхона тўловлари: лизинг объекти хорижий етказиб берувчидан сотиб олинган тақдирда «InFin LEASING» компанияси лизинг шартномаси бўйича ускуналар нархига ушбу харажатларни қўшган ҳолда лизинг объектининг божхона расмийлаштирувини амалга оширади.
БУЮРТМА УЧУН ҲУЖЖАТЛАР
- Корхона таъсис шартномаси, устави нусхалари барча ўзгариш ва қўшимчалари билан ва рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома (GUVOXNOMA);
- Лицензия ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларнинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;
- Паспорт, баённома ва корхона раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;
- Паспорт, баённома ва корхона бош ҳисобчисини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;
- Корхона баланси (1 шакл), охирги молиявий йил учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл);
- Ҳисоб рақами мавжудлиги тўғрисида, ҳисоб рақами бўйича айланмалар тўғрисида (охирги 12 ой учун ҳар бир ой бўйича умумий суммаларга келтирилган), 2-картотека ҳолати, ссуда қарзи мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома, шунингдек имзо намуналари карточкаси нусхаси;
- Корхона фаолияти оширилаётган кўчмас мулкка кадастр ёки ижара шартномаси нусхаси;
- Анкета-ариза ( «InFin LEASING» МЧЖ офисида берилади);
- Лизингнинг мўлжалланган объекти бўйича ҳужжатлар/ахборот.
- Мавжуд кредитлар ва қарзлар бўйича шартномалар нусхаси.
Зарур ҳолларда «InFin LEASING» компанияси лизинг битимини кўриб чиқиш учун бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.
Юқорида келтирилган маълумотлар кўчмас мулк билан амалга ошириладиган лизинг операцияларини ўтказиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тақдим қилади. Лизинг битимларини тузишнинг аниқ шартлари ҳар бир алоҳида ҳолатда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.