Лизинг тушунчаси

Бош сахифа / Лизинг бу нима? / Лизинг тушунчаси

Лизинг - бу бизнесга сармоя қилишнинг қулай шаклидир.

Лизинг йули билан Сиз янги бизнесни очиш учун ёки мавжуд бизнесни кенгайтириш учун асбоб-ускуналар, техника, автотранспорт ёки тижорат кўчмас мулкни, тўловларни бўлиб бўлиб тўлаган холда сотиб олиш имкониятига эга буласиз.

Лизинг - бу молиявий ижарани алоҳида туридир.

Лизинг томонлари: Лизинг олувчи (Сизнинг корхона), Лизинг берувчи ("InFin LEASING" МЧЖ) ва Сотувчи (Сиз танлаган объектнинг сотувчиси).

Лизинг шартномасига асосан Лизинг берувчи Сотувчидан ўз хисобига лизинг объектини сотиб олади ва Лизинг олувчига лизингга (вақтинчалик фойдаланиш) беради.

Сиз ўз фаолиятингизда объектдан фойдаланган ҳолда даромад топасиз ва Лизинг берувчи олдида лизинг даври мобайнида жадвалга мувофиқ қарзингизни узасиз.

Лизинг даври мобайнида объектга эгалик ҳуқуки Лизинг берувчи номида бўлади ва лизинг қарзини тўлиқ узилгандан сўнг эгалик ҳуқуки Лизинг олувчининг номига ўтади.

Хат ёзиш
Телефонда алокага чикиш