Қарзга пул

Бош сахифа / Қарзга пул

БУ НИМА ДЕГАНИ ВА БУ ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ ?

Ушбу маҳсулот фойдаланиш учун эркин бўлган узоқ муддатли пул маблағларини олишга имкон беради. 

  •  «InFin LEASING» компанияси, олди-сотди Шартномаси асосида, Сизда мавжуд бўлган мулкни келишилган нарҳ бўйича сотиб олади. Харид билан бир вақтда Молиявий ижара шартномаси доирасида ушбу мулкнинг Сизга ижарага ўтказилиши расмийлаштирилади.
  • Мулкка эгалик ҳуқуқи (молиявий ижара объекти) Сиздан «InFin LEASING» компаниясига ўтади, бироқ объект битимнинг бутун муддати мобайнида Сизнинг ихтиёрингизда қолади (1 йилдан 5 йилгача);
  • Битимнинг биринчи босқичи натижасида Сиз ўз банк ҳисоб рақамингизда пул маблағларини оласиз ва уларни ўз ихтиёрингизга кўра ишлатишингиз мумкин;
  • Сиз томонингиздан «InFin LEASING» компаниясидан  объектни қайтариб сотиб олиш Молиявий ижара Шартномаси доирасидаги муддат мобайнида амалга оширилади;
  • Барча ижара тўловлари тўланган тақдирда объектга бўлган эгалик ҳуқуқи қайтадан Сизга ўтади.

Барча Шартномалар нотариат орқали тузилади, ўзаро ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклда амалга оширилади. Шунга ўхшаш схема юридик шахслар учун ҳам ишлайди ва ҚАЙТАРИЛАДИГАН  ЛИЗИНГ деб аталади.

 

БИЗНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИМИЗ :

  1. Мижозларни таҳлил қилишнинг соддалаштирилган усулини қўллаймиз;
  2. Фақат Сизда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ишлаймиз;
  3. Биз ўзимиз барча тартиботлар билан шуғулланамиз, шу жумладан нотариатда расмийлаштириш, объектни давлат органларида рўйхатга олиш, суғурта қилиш. 
Мавжуд объектлар Мавжуд объектлар
Суғурта харажатлари - биздан Суғурта харажатлари - биздан

АСОСИЙ ШАРТЛАР ВА АТАМАЛАР:

  •  «InFinLEASING» дан МОЛИЯВИЙ ИЖАРА- шартнома бўйича мулкни (молиявий ижара объектини) ўн икки ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилганда юзага келадиган ижара муносабатлари. Бу ҳолда молиявий ижара шартномаси молиявий ижара шартномаси муддати тугаши билан объектга бўлган эгалик ҳуқуқининг Мижозга ўтишини кўзда тутади;
  • Мижоз:  ёши 20 дан 60 гача бўлган, тўлов қобилиятининг етарли даражасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жисмоний шахслар;
  • Объект: Мижозга тегишли бўлган кўчмас мулк, автотранспорт воситалари;
  • Объектнинг бахоланган нархи:   бахоланган нархнинг белгиланиши мулкнинг маънавий ва жисмоний эскириши, бозор қиймати ва қадрлилигидан келиб чиққан ҳолда «InFin LEASING» компанияси томонидан амалга оширилади.
  • Объектни сотиб олиш нархи: объект бахоланган нархидан 70 % гача. Ушбу нархни «InFin LEASING» компанияси сотиб олинаётган объект учун Мижозга тўлайди.
  • Умумий нарх: объектни сотиб олиш нархи ҳамда объектни давлат органлари (нотариат, кадастр, ДАН ва ҳ.к.) да расмийлаштириш вақтида кетган харажатлар;
  • Битим муддати: томонларнинг келишувига қараб  12 ойдан 60 ойгача;
  • Битим даврни муддатидан аввал тўхтатиш: битим муддатининг дастлабки 12 ой тугагандан сўнг бўлиши мумкин;
  • Бир марталик комиссия:  объектни сотиб олиш нархидан 5% миқдорида бир марталик тўлов;
  • Ижара маржаси (%):  «InFin LEASING» компания томонидан тақдим қилинаётган молиялаштириш суммасидан бир йилда 25% бўлган миқдорда ўртача йиллик қимматлашиш;
  • Тўловлар тўланиши: ҳар ойда, жадвал бўйича – Молиявий ижара шартномасига илова;
  • Суғурта қилиш:  «InFin LEASING» компанияси ўз ҳисобидан объектнинг тўлиқ суғурта қопланишини таъминлайди, шу жумладан ўғирлик, ҳалок бўлиш, зарар етиш хавфи ва ҳ.к., битимнинг бутун муддатига;
  • Рўйхатга олиш ва бошқа харажатлар: битим жараёнида юзага келадиган қўшимча харажатлар (ДАН, кадастр, нотариус божлари ва ҳ.к.) «InFin LEASING» компанияси томонидан тўланиши мумкин. Ушбу харажатлар суммасига Молиявий ижара шартномаси бўйича объектни сотиб олиш қиймати кўпаяди. Бундай қиймат асосий нарх деб аталади ва тўловлар тўланиши жадвали бўйича ҳисоб-китоблар учун асос бўлиб хизмат қилади. 

 

БУЮРТМА УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

- Паспорт нусхаси, шу жумладан яшаш жойида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги штамп туширилган  бети (асл нусха билан биргаликда тақдим қилинади);

- Маҳалла Қўмитаси ёки яшаш жойи бўйича  УЖМШ томонидан тасдиқланган яшаш жойидан  ҳамда оила таркиби тўғрисида маълумотнома;

- Эгаллаб турган лавозими ва ишга жойлаштирилган сана қайд қилинган иш жойидан маълумотнома;

-  Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар киритилган иш жойидан маълумотнома (лавозим маоши, мукофотлар ва компенсацияларнинг бошқа  турлари бўйича алоҳида);

- Солиқлар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисида солиқ инспекцияси органларидан маълумотнома  ;

-  ИНПС  дафтарчаси нусхаси, шу жумладан “Халқ Банк” ДАТБ ваколатли ходими томонидан тўлдирилган бетининг нусхаси (асл нусха билан биргаликда тақдим қилинади);

- Меҳнат дафтарчаси, шу жумладан барча бетлари нусхаси;

- Мўлжалланган объект бўйича ҳужжатлар (автомобилнинг техник паспорти ва кўчмас мулкка кадастр ҳужжатлари);

Зарур ҳолларда , лизинг битимини кўриб чиқиш учун  «InFin LEASING» компания бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Юқорида келтирилган ахборот  молиявий ижара бўйича операцияларни ўтказиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тақдим қилади. Битим тузишнинг аниқ шартлари ҳар бир алоҳида ҳолатда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Калькулятор

Ижара объектининг умумий қиймати *(сўм)
Лизинг объектининг тури
Ижара муддати (ой)
Хат ёзиш
Телефонда алокага чикиш