Кучмас мулк лизинги

Бош сахифа / Кучмас мулк лизинги

«InFin LEASING» МЧЖ ТОМОНИДАН КЎЧМАС МУЛКНИ ЛИЗИНГГА БЕРИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ

  1. Сиз бевосита ўз эҳтиёжларингизга қараб лизинг объектини мустақил равишда танлайсиз. Кўчмас мулк сотувчиси бўлиб ҳам юридик, ҳам жисмоний шахс бўлиши мумкин;
  2. Кўчмас мулк бирламчи бозорда бўлганидек, иккиламчи бозорда ҳам сотиб олиниши мумкин;
  3. Кўчмас мулкни танлашда Сиз уни бизда мавжуд бўлган объектлардан танлаб олишингиз мумкин;
  4. Биз лизинг шартномаси амал қилишининг бутун муддатига лизинг объектининг тўлиқ суғурта қопланишини ўз ҳисобимиздан амалга оширамиз;
  5. Бизнинг Компания кўчмас мулкни расмийлаштириш учун зарур бўлган барча талаб қилинадиган рўйхатга олиш ва нотариал ҳаракатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ўтказади;
  6. Биз лизинг олувчини таҳлил қилишнинг соддалаштирилган усулини қўллаймиз. Биз фақат Сизда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ишлаймиз ва махсус бизнес-режа тузилишини талаб қилмаймиз.
Мавжуд объектлар Мавжуд объектлар
Бизнес-режа керак эмас! Бизнес-режа керак эмас!

АСОСИЙ ШАРТЛАР ВА АТАМАЛАР:

  • Лизинг олувчи:  Барча мулкчилик шаклидаги Юридик Шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат фаолиятини амалга оширадиган Якка тартибдаги Тадбиркорлар;
  • Лизинг объекти: тижоратда  фойдаланиш мақсадида сотиб олинадиган кўчмас мулк (офислар, савдо, омбор ва ишлаб чиқариш хоналари, ресторанлар, меҳмонхоналар ва ҳ.к.);
  • Лизинг объектига қўйиладиган талаблар: Сиз томондан танланган кўчмас мулк қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши лозим:
    • нотурар фондда жойлашган бўлиши;
    • бузилиши лозим бўлган кўчмас мулк объектлари рўйхатига кирмаслиги;
    • учинчи шахслар олдида мажбуриятлар билан оғирлаштирилмаган (гаров, талаблар, баҳслар, суд муҳокамалари  ва ҳ.к.);
    • сотувчи номига расмийлаштирилган таъсис  ҳужжатларга эга бўлиши.
  • Объектнинг бахоланган нархи:   бахоланган нархнинг белгиланиши мулкнинг маънавий ва жисмоний эскириши, бозор қиймати ва қадрлилигидан келиб чиққан ҳолда «InFin LEASING» компанияси томонидан амалга оширилади;
  • Объектни сотиб олиш нархи: объект бахоланган нархидан 70 % гача;
  • Умумий нарх: объектни сотиб олиш нархи ҳамда объектни давлат органлари (нотариат, кадастр, ДАН ва ҳ.к.) да расмийлаштириш вақтида кетган харажатлар;
  • Битим муддати: томонларнинг келишувига қараб  12 ойдан 60 ойгача;
  • Лизинг даврни муддатидан аввал қисқартириш: битим муддатининг дастлабки 12 ой тугагандан сўнг бўлиши мумкин;
  • Лизинг тўловчининг бошланғич бадали: лизинг объекти сотиб олиниши нархидан камида 30%. Алоҳида ҳолларда бошланғич бадал Лизинг олувчи ёки учинчи шахслар томонидан қадрли мулк гарови кўринишида таъминланиши билан алмаштирилиши мумкин;
  • Бир марталик комиссия:  объектни сотиб олиш нархидан 5% миқдорида бир марталик тўлов;
  • Лизинг маржаси (%):  «InFin LEASING» компания томонидан тақдим қилинаётган молиялаштириш суммасидан бир йилда 25%  миқдорида ўртача йиллик қимматлашиш (Лизинг олувчининг бошланғич бадалини ҳисобга олмаганда лизинг объекти нархи);
  • Лизинг тўловларни тўлаш: ҳар ойда;
  • Эгалик ҳуқуқи: «InFin LEASING» компанияси ўзининг номига кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини қайд қилади ва бутун лизинг муддатига сақлаб қолади;
  • Эгалик ҳуқуқининг ўтиши: лизинг муддати тугаши билан, Лизинг олувчи томонидан барча мажбуриятлар бажарилган тақдирда, лизинг объектига бўлган эгалик ҳуқуқи Лизинг олувчига ўтади;
  • Қўшимча харажатлар: битим жараёнида юзага келадиган қўшимча харажатлар ( кадастр, нотариус божлари ва ҳ.к.) «InFin LEASING» компанияси томонидан тўланиши мумкин. Ушбу харажатлар суммасига Лизинг шартномаси бўйича объектни сотиб олиш қиймати кўпаяди. Бундай қиймат асосий нарх деб аталади ва тўловлар тўланиши жадвали бўйича ҳисоб-китоблар учун асос бўлиб хизмат қилади. 

БУЮРТМА УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

- Корхона таъсис шартномаси, устави нусхалари барча ўзгариш ва қўшимчалари билан ва рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома (GUVOXNOMA);

- Лицензия ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларнинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;

- Паспорт, баённома ва корхона раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;

- Паспорт, баённома ва корхона бош ҳисобчисини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;

- Корхона баланси (1 шакл), охирги молиявий йил учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл);

- Ҳисоб рақами мавжудлиги тўғрисида, ҳисоб рақами бўйича айланмалар тўғрисида (охирги 12 ой учун ҳар бир ой бўйича умумий суммаларга келтирилган), 2-картотека ҳолати, ссуда қарзи мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома, шунингдек имзо намуналари карточкаси нусхаси;

- Корхона фаолияти оширилаётган кўчмас мулкка кадастр ёки ижара шартномаси нусхаси;

- Анкета-ариза ( «InFin LEASING» МЧЖ офисида берилади);

- Лизингнинг мўлжалланган объекти бўйича ҳужжатлар/ахборот.

- Мавжуд кредитлар ва қарзлар бўйича шартномалар нусхаси;

 

Зарур ҳолларда «InFin LEASING» компанияси лизинг битимини кўриб чиқиш учун бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотлар кўчмас мулк билан амалга ошириладиган лизинг операцияларини ўтказиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тақдим қилади. Лизинг битимларини тузишнинг аниқ шартлари ҳар бир алоҳида ҳолатда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Калькулятор

Лизинг объектининг умумий қиймати *(сўм)
Дастлабки бадалнинг ҳажми
Лизинг муддати (ой)
Хат ёзиш
Телефонда алокага чикиш