Қайтариб бериладиган лизинг

Бош сахифа / Қайтариб бериладиган лизинг

"InFin LEASING" МЧЖ ДАН ҚАЙТАРИЛАДИГАН ЛИЗИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

1. БЭК-ЛИЗИНГ ёки «қайтариладиган лизинг» Сизнинг айланма маблағларингизни тўлдиришнинг қулай шакли бўлиб ҳисобланади ва Сизга тегишли бўлган мулкдан фойдаланиш самарадорлигини оширади;

2. БЭК-ЛИЗИНГ шартлари бўйича «InFin LEASING» компанияси олди-сотди шартномаси асосида Сизда мавжуд бўлган мулкни (асосий маблағлар) лизинг шартномаси доирасида ушбу мулкни Сизга  топшириш билан бир вақтда келишилган нарх бўйича сотиб олади;

3. Сиз айланма капитал, яъни ўзингизнинг банк ҳисоб рақамингиздаги, ўз ихтиёрингизга кўра ишлатишингиз мумкин бўлган пул маблағларингизни оласиз;

4. Мулкка (лизинг объектига) бўлган эгалик ҳуқуқи Сиздан  «InFin LEASING» компаниясига ўтади, бироқ лизинг объекти лизингнинг бутун муддатига Сизнинг ихтиёрингизда қолади;

5. Сиз томондан лизинг объектини «InFin LEASING»  компаниясидан қайтариб сотиб олиш лизинг шартномаси доирасида лизинг муддати мобайнида Сиз томонингизда амалга оширилади;

6. Барча лизинг тўловлари тўланган тақдирда лизинг объектига бўлган эгалик ҳуқуқи қайтадан яна Сизга ўтади;

7. Биз лизинг олувчини таҳлил қилишнинг соддалаштирилган усулини қўллаймиз. Биз фақат Сизда мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ишлаймиз ва махсус бизнес-режа тузилишини талаб қилмаймиз.

Шунга ўхшаш  схема жисмоний шахслар учун ҳам ишлайди ҳамда «ҚАРЗГА ПУЛ »деб аталади.

Мавжуд объектлар Мавжуд объектлар
Бизнес-режа керак эмас! Бизнес-режа керак эмас!

АСОСИЙ ШАРТЛАР ВА АТАМАЛАР:

  • Лизинг олувчи:  Барча мулкчилик шаклидаги Юридик Шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат фаолиятини амалга оширадиган Якка тартибдаги Тадбиркорлар;
  • Лизинг объекти: Лизинг олувчига тегишли бўлган кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, ускуналар ва махсус техника;
  • Объектнинг бахоланган нархи:   бахоланган нархнинг белгиланиши мулкнинг маънавий ва жисмоний эскириши, бозор қиймати ва қадрлилигидан келиб чиққан ҳолда «InFin LEASING» компанияси томонидан амалга оширилади;
  • Объектни сотиб олиш қиймати: объектнинг бахоланган нархидан 70 % гача;
  • Умумий нарх: объектни сотиб олиш нархи ҳамда объектни давлат органлари (нотариат, кадастр ва ҳ.к.) да расмийлаштириш вақтида кетган харажатлар;
  • Лизинг муддати: 12 ойдан 60 ойгача;
  • Лизинг даврни муддатдан аввал қисқартириш:  лизинг даврнинг дастлабки 12 ой тугагандан сўнг бўлиши мумкин;
  • Бир марталик комиссия:  объектни сотиб олиш нархидан 5% миқдорида бир марталик тўлов;
  • Лизинг маржаси (%):  «InFin LEASING» компания томонидан тақдим қилинаётган молиялаштириш суммасидан бир йилда  25%  миқдорида ўртача йиллик қимматлашиш;
  • Лизинг тўловларни тўлаш: ҳар ойда;
  • Эгалик ҳуқуқи: «InFin LEASING» компанияси ўзининг номига кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини қайд қилади ва бутун лизинг муддатига сақлаб қолади;
  • Эгалик ҳуқуқининг ўтиши: лизинг муддати тугаши билан, Лизинг олувчи томонидан барча мажбуриятлар бажарилган тақдирда, лизинг объектига бўлган эгалик ҳуқуқи Лизинг олувчига ўтади;
  • Қўшимча харажатлар:  битим жараёнида юзага келадиган харажатлар (кадастр, ДАН, нотариус божлари ва ҳ.к.) «InFin LEASING» компанияси томонидан  тўланиши мумкин. Ушбу харажатлар суммасига объектни Лизинг шартномаси бўйича сотиб олиш қиймати ошади. Бундай қиймат Асосий нарх деб аталади ва тўловларни тўлаш жадвали бўйича ҳисоб-китоблар учун асос бўлиб хизмат қилади.

БУЮРТМА УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

- Корхона таъсис шартномаси, устави нусхалари барча ўзгариш ва қўшимчалари билан ва рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома (GUVOXNOMA, ХК учун патент);

- Лицензия ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларнинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;

- Паспорт, баённома ва корхона раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;

- Паспорт, баённома ва корхона бош ҳисобчисини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхалари;

- Корхона баланси (1 шакл), охирги молиявий йил учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл);

- Ҳисоб рақами мавжудлиги тўғрисида, ҳисоб рақами бўйича айланмалар тўғрисида (охирги 12 ой учун ҳар бир ой бўйича умумий суммаларга келтирилган), 2-картотека ҳолати, ссуда қарзи мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома, шунингдек имзо намуналари карточкаси нусхаси;

- Корхона фаолияти оширилаётган кўчмас мулкка кадастр ёки ижара шартномаси нусхаси;

- Анкета-ариза ( «InFin LEASING» МЧЖ офисида берилади);      

- Лизингнинг мўлжалланган объекти бўйича ҳужжатлар/ахборот.

- Мавжуд кредитлар ва қарзлар бўйича шартномалар нусхаси.

 

            Зарур ҳолларда «InFin LEASING» компанияси лизинг битимини кўриб чиқиш учун бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Юқорида келтирилган маълумотлар кўчмас мулк билан амалга ошириладиган лизинг операцияларини ўтказиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тақдим қилади. Лизинг битимларини тузишнинг аниқ шартлари ҳар бир алоҳида ҳолатда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Калькулятор

Лизинг объектининг умумий қиймати *(сўм)
Лизинг объектининг тури
Лизинг муддати (ой)
Хат ёзиш
Телефонда алокага чикиш