Автомобилларни сотиб олиш билан молиявий ижарага бериш ( Жисмоний шахслар учун )

Автомобилларни сотиб олиш билан молиявий ижарага бериш

Бош сахифа / Автомобилларни сотиб олиш билан молиявий ижарага бериш

 «InFin LEASING» МЧЖ ДАН МОЛИЯВИЙ ИЖАРА ВА АФЗАЛЛИКЛАР

Таклиф қилинаётган дастурдан фойдаланган ҳолда, Сиз кейинчалик сотиб олиш шарти билан исталган автомобилни молиявий (узоқ муддатли) ижарага олишингиз мумкин;

1. Биз Сизга шахсий омборимиздан хоҳлаган автомобилни тақдим қиламиз;

2. Агар Компаниямизнинг омборидаги автомобиллар Сизга маъқул келмаса, Сиз мустақил равишда бошқа автомобилни танлашингиз мумкин. Автомобиль эгаси сифатида автомобиль эгаси ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс бўлиши мумкин;

3. Автомобилни танлашда Сиз ҳамкорларимиз хизматларидан фойдаланишингиз мумкин;

4. Бизнинг компания автомобилни давлат рўйхатидан ўтказиш ва суғурта қилишни расмийлаштириш бўйича кўп сонли ҳаракатлардан озод қилади ва бунинг ўрнига Сизга “фойдаланишга тайёр ҳолда” («под ключ») автомобилни тақдим қилиб, ўз ҳисобидан ва ходимларимизнинг кучи билан автомобилни давлат рўйхатидан ўтказиб беради ва суғурта қилади, шу жумладан ЙТҲ ва ўғирлаб кетиш хавфи ҳамда молиявий ижаранинг бутун муддатига мажбурий суғуртани (ОСГО) амалга оширади;

5. Ижара тўловларини тўлаш шакли: исталган.

Мавжуд объектлар Мавжуд объектлар
Суғурта харажатлари - биздан Суғурта харажатлари - биздан

АСОСИЙ ШАРТЛАР ВА АТАМАЛАР:

  •  «InFinLEASING» дан  МОЛИЯВИЙ ИЖАРА -  мулк (молиявий ижара объекти) ни шартнома бўйича ўн икки ойдан ошадиган муддатга фойдаланиш ва эгалик қилишга топширишда юзага келадиган ижара муносабатлари. Бунда молиявий ижара шартномаси Мижозга молиявий ижара шартномаси муддати тугаши билан объектга бўлган ҳуқуқнинг ўтишини кўзда тутади;
  • Мижоз- Ижарага олувчи: ёши 20 дан 60 гача бўлган, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тўлов қобилиятининг етарли даражасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жисмоний шахслар;
  • Молиявий ижара объекти: енгил автомобиллар;
  • ЎзР Йўл фондига давлат йиғимлари: енгил автомобиль сотиб олишда «InFinLeasing» компанияси томонидан тўланади ва молиявий ижара шартномаси бўйича автомобиль нархига қўшилади;
  • Объектнинг бахоланган нархи: бахоланган нархнинг белгиланиши мулкнинг маънавий ва жисмоний эскириши, бозор қиймати ва қадрлилигидан келиб чиққан ҳолда «InFin LEASING» компанияси томонидан амалга оширилади;
  • Объектни сотиб олиш қиймати: объектнинг бахоланган нархидан 70 % гача;
  • Умумий нарх: объектни сотиб олиш нархи ҳамда объектни давлат органлари (нотариат, кадастр ва ҳ.к.) да расмийлаштириш вақтида кетган харажатлар;
  • Лизинг муддати: 12 ойдан 48 ойгача;
  • Ижарага олувчининг бошланғич бадали: молиявий ижара объектининг асосий нархидан камида 30%;
  • Бир марталик комиссия:  объектни сотиб олиш нархидан 5% миқдорида бир марталик тўлов;
  • Ижара маржаси (%):  «InFin LEASING» компания томонидан тақдим қилинаётган молиялаштириш суммасидан бир йилда  25%  миқдорида ўртача йиллик қимматлашиш (Ижарага олувчининг  бошланғич бадалини ҳисобга олмаганда ижара объекти нархи);
  • Эгалик ҳуқуқи: «InFin LEASING» компанияси автомобилни Давлат автомобиль инспекциясида ўзининг номига расмийлаштиради ва эгалик ҳуқуқини молиявий ижара  муддатига сақлаб қолади;
  • Эгалик ҳуқуқининг ўтиши: молиявий ижара муддати тугаши билан, Ижарага олувчи томонидан барча мажбуриятлар бажарилган тақдирда, лизинг объектига бўлган эгалик ҳуқуқи Ижарага олувчига ўтади;
  • Қўшимча харажатлар:  Ижарага олувчи томонидан кўрсатилган аниқ автомобилни сотиб олиш ҳолларида олди-сотди шартномасини нотариал тартибда расмийлаштириш бўйича харажатлар «InFin LEASING» компанияси томонидан  амалга оширилиши мумкин. Ушбу харажатлар суммасига объектни Лизинг шартномаси бўйича сотиб олиш қиймати ошади. Бундай қиймат Асосий нарх деб аталади ва тўловларни тўлаш жадвали бўйича ҳисоб-китоблар учун асос бўлиб хизмат қилади.

БУЮРТМА УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

- Паспорт нусхаси, шу жумладан яшаш жойида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги штамп туширилган  бети (асл нусха билан биргаликда тақдим қилинади);

- Маҳалла Қўмитаси ёки яшаш жойи бўйича  УЖМШ томонидан тасдиқланган яшаш жойидан  ҳамда оила таркиби тўғрисида маълумотнома;

- Эгаллаб турган лавозими ва ишга жойлаштирилган сана қайд қилинган иш жойидан маълумотнома;

-  Даромадлари тўғрисидаги маълумотлар киритилган иш жойидан маълумотнома (лавозим маоши, мукофотлар ва компенсацияларнинг бошқа  турлари бўйича алоҳида);

- Солиқлар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисида солиқ инспекцияси органларидан маълумотнома  ;

-  ИНПС  дафтарчаси нусхаси, шу жумладан “Халқ Банк” ДАТБ ваколатли ходими томонидан тўлдирилган бетининг нусхаси (асл нусха билан биргаликда тақдим қилинади);

- Меҳнат дафтарчаси, шу жумладан барча бетлари нусхаси;

Зарур ҳолларда , лизинг битимини кўриб чиқиш учун  «InFin LEASING» компания бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Юқорида келтирилган ахборот  молиявий ижара бўйича операцияларни ўтказиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тақдим қилади. Битим тузишнинг аниқ шартлари ҳар бир алоҳида ҳолатда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Калькулятор

Ижара объектининг умумий қиймати *(сўм)
Дастлабки бадалнинг ҳажми
Ижара муддати (ой)
Хат ёзиш
Телефонда алокага чикиш